| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
битта эди. Ёлғиз халифагина давлатнинг ҳамма томонларида - марказда, вилоятларда, шаҳар ва қишлоқларда салоҳият соҳиби бўлган.
Аммо Испанияда халифаликнинг мавжуд бўлиши, Мисрда Фотимийлар давлатининг пайдо бўлиши каби ҳодисаларга келсак, бу ҳол волийлар мавзуидан фарқ қилади. Бунга сабаб Испанияни волийлар қўлга олиб, уни мустақил қилиб олишди. Волийга мусулмонларнинг халифаси деб байъат берилмаган, балки у бутун мусулмонлар учун эмас, фақат ўша вилоят аҳолиси учун халифа деб номланган. Мусулмонларнинг халифаси битталигича қолган ва бошқарув унинг салоҳиятида бўлган. Испания вилоятига - Усмонийлар давлати пайтида Эронда бўлганидек - халифа бошқарувидан ташқаридаги вилоят деб қаралади, у ерда иккинчи халифа бўлмаган, балки у халифа бошқарувига кирмаган вилоят бўлган. Фотимийлар давлатига келсак, уни исмоилийлар фирқаси тиклаган. Бу фирқа кофир бўлиб, улар қилган ишлар эътиборга олинмайди ва уларнинг давлати Исломий Давлат ҳам, Исломий халифалик ҳам ҳисобланмайди. Аббосийлар халифалиги мавжуд бўла туриб, уларнинг халифа тиклашлари халифаликнинг кўпайиши деб эътибор қилинмайди. Чунки у шаръий халифалик эмас эди. У мазкур ботинийлар фирқаси Исломий Давлатни ўзларининг ботил аҳкомлари асосида юрадиган давлатга ўзгартириш учун амалга оширган инқилобий ҳаракатдан бошқа нарса эмас эди. Шунга кўра Исломий Давлат бошқарувда битта давлат ва битта бирлик бўлиб давом этди. У бўлиниб кетмади. Балки бошқарув ишларида Исломни муайян тушунчалар асосида ижро қилиш рағбатида ҳокимиятга етиш учун уринишлар бўлди, кейин бу ишлар ҳам тугаб, Исломий Давлат битта бирлик бўлиб давом этди. Бошқарув вазиятларнинг ҳар хил бўлишга қарамасдан Исломий Давлатнинг бирлигига далолат қиладиган ишлардан яна шуки: мусулмон киши Ислом ҳукмронлик қилаётган жойларда бир юртдан бошқасига, ернинг ғарби-ю шарқига бемалол бора олар эди. Ундан қайси юртдан экани, саёҳатга рухсатномаси сўралмасди. Чунки Исломий юрт битта эди.
Исломий Давлат мусулмонларни бирлаштириб турди. Бу давлат - уни Мустафо Камол Отатурк қўли билан мустамлакачи кофир 1924 йили исломий халифаликни бекор қилган пайтгача - ҳукм сурди.
100-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|